Деновдаги туғруқ комплексида аёллар ерда ётгани ҳақида хабарларга муносабат билдирилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Деновдаги туғруқ комплексида аёллар ерда ётгани ҳақида хабарларга муносабат билдирилди

ByМухбир

Apr 12, 2021

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги туғруқ комплексида аёллар фарзандларини ерда туғаётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. «Замон» информацион дастури Сурхондарё 2-сон вилоят перинатал маркази директори Бахтиёр Дўстмуродов билан боғланиб, ҳолатга ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси капитал таъмирлаш учун вақтинчалик ёпилгани ва жой етишмаслиги оқибатида шу ҳолат келиб чиққан.

Бахтиёр Дўстмуродовнинг айтишича, Денов тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексининг туғруқ бўлимлари жами 60 ўринга мўлжалланган ва Денов туманида Сурхондарё 2-сон перинатал маркази бор, у қўшни туманлардаги 5 та туманни: Саросиё, Олтинсой, Шўрчи, Узун ва Денов туманларининг чала, оғир касаллик билан ёки муддатдан илгари туғилиши мумкин бўлган чақалоқларнинг барчасини қабул қилиши керак.

«Туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси 1 апрелдан 19 апрелга қадар капитал таъмирлаш учун вақтинчалик ёпилгани муносабати билан 2-сон перинатал маркази Денов туманида жойлашган бўлганлиги учун уларнинг беморларини ҳам вақтинча ўзига олган. Лекин бизда ҳам туғруқ ўринлари 60 та, бир кунда 30-40 тагача, айрим кунларда 51 тагача туғруқ бўлмоқда.

Туғруқ кўп бўлгани туфайли аёллар сиғмай қолишди. Ҳаттоки туман тиббиёт бирлашмасидан 10 та каравот олиб келиб, захира жой ҳам қилдик, ўшанда ҳам етказа олмадик. Бир кунда туғруқ сони 51 тага етгани учун ўша кунларда 2-3 соат туғган аёлларга жой муаммоси бўлиб қолган. У муаммо ўша куннинг ўзидаёқ бартараф қилиниб, яна 16 та захира жой тайёрлаб қўйилди. Муаммони ҳал қилганмиз ва бизда бошқа муаммо йўқ», — деган Сурхондарё 2-сон вилоят перинатал маркази директори.

150