Намангандаги шифохонада 28 ёшли аёл бир хонада даволанаётган шеригининг пулларни ўғирлаб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Намангандаги шифохонада 28 ёшли аёл бир хонада даволанаётган шеригининг пулларни ўғирлаб кетди

ByМухбир

Apr 13, 2021

Жорий йил 11 апрель куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 9 апрель куни соат 14:00 ларда номаълум шахс, туман ҳудудида жойлашган шифохонада даволаниб ётган хонасидаги дераза токчасига қуйилган аёллар сумкасининг ичида бўлган 1.300.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.


Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу хонада бирга даволанаётган шериги, Чуст туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.


Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

139