Ўзбекистонда Red Bull товар белгиси остида маҳсулот ишлаб чиқарган тадбиркор жазоланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонда Red Bull товар белгиси остида маҳсулот ишлаб чиқарган тадбиркор жазоланди

ByМухбир

Apr 13, 2021

Ўзбекистонда тадбиркор Red Bull товар белгиси остида маҳсулот ишлаб чиқарган. Бу ҳақда интеллектуал мулк агентлиги хабар қилди.

«М.Р.Р.»(шартли ном) оилавий корхонаси «Ред Булл Гмбҳ» (Австрия) компаниясига тегишли бўлган товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда «Ред Булл ENERGY CANDY» ноқонуний товар белгили қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб келган.

Гарчи «Ред Булл Гмбҳ» (Австрия) компанияси томонидан 2020 йилнинг 10 мартидан «М.Р.Р.»оилавий корхонаси раҳбарига нисбатан товар белгисига бўлган ҳуқуқларини бузишини тўхтатишни сўраб бир неча огоҳлантирув хати юборилганига қарамай оилавий корхона мурожаатни эътиборсиз қолдирган. Ва огоҳлантирув хатига қарамасдан «М.Р.Р.»оилавий корхонаси амалда ноқонуний товар белгили қандолат маҳсулоти чиқариш ва сотишни тўхтатмаган.

Қайд етиш лозим, «Ред Булл Гмбҳ» (Австрия) компанияси Ўзбекистон Республикасида ўзининг маҳсулотларида қўлланиладиган товар белгиларини Интеллектуал мулк агентлигидан рўйхатдан ўтказиб, ҳуқуқий муҳофаза олган.

Шундан сўнг, «Ред Булл Гмбҳ» (Австрия) Интеллектуал мулк агентлигига товар белгисидан ноқонуний фойдаланганлик учун чора кўриш юзасидан йўллаган аризасига биноан ҳуқуқбузарга маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқишлик учун баённома тузилиб, Жиноят судига юборилган.

Натижада, Суд ҳуқуқбузар ҳаракатларига баҳо бериб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 177-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида жарима жазоси белгилади.

184