• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ижтимоий тармоқларда “Диндорларга қарши қатағон хабар юзасидан ИИБнинг расмий муносабати

ByМухбир

Apr 13, 2021

Янгиқўрғон туманида жами 64 та умумий ўрта таълим мактаблари бўлиб, ҳозирда вояга етмаган қизлар туман ИИБ профилактик ҳисобида турмайди.

Туман ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил вояга етмаган қизларни аниқланиб, турли салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида мактабларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2021 йил 8 апрель куни Янгиқўрғон туманидаги 10-сонли мактаб томонидан юборилган алоқа хатида, баён қилинишича, унга кўра мактабда аввалига 5 нафар, охирги кунларда
10 нафар қизлар белгиланган тартибдаги мактаб формасини кийиб юриш қоидаларига риоя қилмаётганликлари, уларга бир неча маротаба мактаб формасида, лозим бўлса, оддий рўмол ўраб келишлари тўғрисида тушунтирилганлиги бироқ, ота-оналар ҳам, қизлар ҳам мактабнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилмаётганликлари маълум қилинган.

Жорий йилнинг 10 апель куни Янгиқўрғон тумани ҲТБга қарашли 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида 9-10-11-синфлар ўртасида жиноят содир этилишини олдини олиш юзасидан муҳокама йиғилиши ташкил этилган.

Муҳокама давомида алоқа хатида кўрсатилган қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 август кунги 666-сонли Қарорида
“Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-боби (“Таълим муассасаси ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш ва уларга қўйилган талаблар”)га асосан,

Ўзбекистонда аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин конфессиялари ҳамда субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтирилган.


Суҳбат якунида ўқувчи қизларга мактабга белгиланган тартибда кийиниб келишлари, ҳижобда эмас рўмол ўрашлари мумкинлиги, бунга ҳеч ким қаршилик кўрсатмаслиги тушунтириб ўтилган.

218