Тошкент шахар, Сергели туманида истиқомат қилувчи А.Т. уйини мебель билан жиҳозлашни ният қилади. Шу мақсадда Андижон вилоятидан пойтахтга ишлаш учун келган Л.М.га мебель ясаш учун 1000 АҚШ долларини беради.
Аммо, нафсига қул бўлган уста, А.Т.нинг пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, мебель ясашни пайсалга сола бошлайди.
Чорасиз қолган жабрланувчи, Ички ишлар органига мурожаат қилади. Тез орада гумонланувчи ушланади. Ҳозирда унинг қилмишлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
