Айни пайтда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев бир нечта ҳокимларни ва идора раҳбарини лавозимидан озод этди.
Шу жумладан, ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун:
– Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов;
– Фурқат тумани ҳокими Солиев;
– Улуғнор тумани ҳокими Махсудов.
Ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун:
– Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари;
– Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари.
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари лавозимидан озод этилиши маълум қилинди.
