ДАРВОЗАНИНГ ПУЛИ ҚАНИ? - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ДАРВОЗАНИНГ ПУЛИ ҚАНИ?

ByМухбир

Apr 14, 2021

Фарғона вилояти Риштон тумани Жалаер маҳалласида яшовчи мавсумий ишчи Н.У. пул топишнинг осон йўлини ўйлаб топди.

Ўзи уста бўлмаса-да, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Телов маҳалласига исталган турдаги темир дарвозалар ясаб бериш ҳақидаги эълонларни илиб чиқди.

Орадан кўп ҳам ўтмай, унинг “қармоғига” шу маҳаллада истиқомат қилувчи Қ.Х. илинди. Уддабурон “уста” Н.У. аёл билан келишиб, дарвоза учун 3 миллион сўм олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

120