Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани маълум бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани маълум бўлди

ByМухбир

Apr 14, 2021

Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан 2021 йилнинг 12 апрель куни Қарши шаҳар, Хонтепа МФЙ Лойиҳачилар кўчасидаги эски озиқ-овқат омбори ҳудудида ҳар хил турдаги жами 47 туп дарахт қурилиш биноси учун кесиб кетилгани аниқланган.

Маълум қилинишича, 26 туп виргин арчаси, 8 туп шумтол, 2 туп ўрик, 3 туп чинор, 1 туп олхўри, 6 туп оқ тут, 1 туп қайрағоч дарахтлари Ўзбекистон ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий пайтида кесилган.

Аниқланишича, ноқонуний кесилган дарахтлар учун ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Етказилган зарар 253 575 000 сўм деб белгиланиб, ҳужжатлар тегишли органларга тақдим қилинган.

105