• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Президентнинг Фарғонадаги маҳаллага кутилмаган ташрифи ҳақида янги лавҳалар эълон қилинди

ByМухбир

Fev 8, 2021

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига сафари доирасида Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига кутилмаган ташриф билан борди. 

«Махсус ракурс» кўрсатувида хабар қилинишича, воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган, ундан саросимага тушиб қолган шаҳар ҳокимлиги вакиллари президентни шу атрофда барпо бўлган янги мономарказга таклиф қилган. Давлат раҳбари бу таклифни қатъиян рад этган ва маҳалла бўйлаб пиёда юриб, одамлар ҳолидан хабар олган.

Президент маҳаллани кезиб, белгиланган манзил томон элтувчи йўналишни ҳамроҳ раҳбарлардан эмас, балки шу ерда яшовчи одамлардан сўраб олган. Давлат раҳбари йўналишни тўғри одамлар йиғилиб турган кўп қаватли уйнинг остонасига бурган, хавфсизлик хизмати эса шошилганча ҳаммага юз ниқобларини кийдирган. 

«Фарғонага бугун янги ҳоким қўйдик. Кўп режаларни кўрдик. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий қилмоқчимиз. Маҳаллада қандай ишлаймиз, нималар қиламиз, мана шуларга эътибор беряпмиз. «Шодиёна» маҳалласининг ҳам эртанги куни, йўлларнинг асфалти, электр энергияси, гази – шуларни бошқача тарзда қилмоқчимиз. Шунинг учун ўзим айланиб юрибман», – деди Шавкат Мирзиёев.  

262