Владимир Путин коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини олди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Владимир Путин коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини олди.

ByМухбир

Apr 14, 2021

Россия президенти Владимир Путин 14 апрель куни коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилди. Бу ҳақда у Россия географик жамиятининг Васийлик кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб ёзади Meduza.

«Сизга шуни маълум қиламанки, ҳозиргина, ушбу хонага киришдан олдин мен ҳам вакцинанинг иккинчи дозасини олдим. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Йўқ, умид эмас, бунга аминман», — деди Путин.

Президент йиғилишдаги «ўзи ва яқинларига ғамхўрлик қиладиган» иштирокчиларнинг ҳам вакцина олишига умид билдирди.

23 март куни Путин коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган эди Путин омма олдида эмланишдан бош тортган. Песков президент «камералар нишони остида» вакцина олишни ёқтирмаслигини айтганди. Президент матбуот котиби Путин «вакциналар тарғиботи учун шундоқ ҳам кўп нарса қилаётгани»ни таъкидлаган.

158