Сурхандарёда бюджет талон-тарож қилингани фош этилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхандарёда бюджет талон-тарож қилингани фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан вилоят перинатал марказининг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқалар 2019-2020 йил ва 2021 йилнинг 3 ойида марказда ишламайдиган 15 нафар фуқароларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз банк пластик карталарини очиб, ушбу даврларда уларга ҳисобланган жами 741,4 млн. сўмдан ошиқ иш ҳақларини пластик карталарга тушириб, пулларни шахсий манфаатларига ишлатиб юбориб, жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, марказнинг бош ҳисобчиси жиноий йўл билан топилган 741,4 млн. сўм пул маблағларининг келиб чиқиш манбаини яшириш мақсадида, ушбу пулларнинг 72,0 млн. сўмини ўзининг номига “LADA XRAY” русумли автомашинага бошланғич тўлов сифатида ўтказиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят перинатал марказнинг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

324