Метродаги беҳаё сўзларни ким ёзган эди? - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Sesh. Iyul 5th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Метродаги беҳаё сўзларни ким ёзган эди?

ByМухбир

Apr 15, 2021

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели филиалининг –бекат станциясида интервал соатларини кўрсатиб турадиган таблода ўзбекчиликка тўғри келмайдиган ноўрин сўзлардан иборат ёзилган видеолавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат қандай юз берди? Воқеа тафсилотига аниқлик киритиш мақсадида Zamon.uz мухбири Муножат Валиева “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот таҳлилий медиа маркази ходимлари билан боғланди.

Аниқланишича, воқеа 12 апрель куни соат 16:40 да содир бўлган. Мутасаддиларнинг айтишича,таблодаги ёзувлар метро ходимлари томонидан эмас, балки электрон таблога масофадан боғланиш функцияси орқали боғланган ҳолда номаълум шахслар томонидан ўзгартирилган.

Симсиз Wi-Fi орқали бошқариладиган соат механизмига хакерлар ҳужум қилган. Хакерлар соатга ўрнатилган паролни бузишган ва одобсиз ёзувни қўйишган. Ушбу ёзув тезкорлик билан 4 дақиқа ичида ўчирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари айбдорларни қидирмоқда. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

329