• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Чилонзорда эр хотини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Учтепа тумани, Чилонзор 26-мавзесидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи  Г.Н. эртаю-кеч икки фарзандини боқиш, ижара пулини тўлаш мақсадида Фарход деҳқон бозорида полиз маҳсулотлар билан савдо қилиб келган.

Унинг турмуш ўртоғи Х.Б. ҳам чилангарлик билан шуғулланиб, имкон қадар оиласининг кам-кўстини бутлашга ҳаракат қилдиб келган. Уларнинг 11 яшар қизлари ва 8 яшар ўғли эса барча болалар қатори мактабда таълим олишади.

Бир қарашда, оддий ўзбек оиласи. Аммо, нима бўлдию эру-хотин орасига совуқчилик тушиб улар жанжаллашиб қолишди.

11 апрель куни хонадон боши фуқаро Х. тушлик пайти спиртли ичимлик истеъмол қилиб, турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолишади ва “эркак” ожиза аёлнинг ўнг кўкрак қафасига пичоқ санчиди.

Эндигина 36 баҳорни қарши олган она вафот этди, фарзандлар етим қолди, бераҳм эр эса қамоққа равона бўлди.

Учтепа туман Ички ишлар бўлими масъуллари ана шу жиноят содир этилган маҳаллада бўлишиб, қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари билан мазкур қотиллик тафсилотларини муҳокама қилишди.

114