Мирзиёев: "Ислом ака камтар инсон эдилар" - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Мирзиёев: «Ислом ака камтар инсон эдилар»

ByМухбир

Apr 15, 2021

Давлатимиз раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. 

Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.

Ўтганларни яхши амаллари билан эслаш, руҳларини шод этиш муқаддас қадриятларимиздандир. Уламолар билан суҳбатда Ислом Каримовнинг ана шундай инсоний фазилатлари ёдга олинди.

– Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Аллоҳдан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик тилаб дуо қилинди.

175