Кеча, 15 апрел куни соат 23:08 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган полиетилен маҳсулот ишлаб чиқариш сехида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Садий кўчасидаги сехда бошланган ёнғинни ўчириш учун 12 та ёнғин-қутқарув екипажи жалб қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, корхонанинг 1000 кв метр майдони аланга ичида қолган.
Ёнғин 16 апрел куни соат тахминан 00:10 қуршаб олинган ва соат 2:05 да тўлиқ бартараф етилган. Ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тушмаган.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланяпти.
