Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “ёшлар дафтари”га кирган ва деҳқончилик қилаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар хариди учун 2 миллион сўмгача субсидия берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
“Даракчи” мухбирининг йиғилишда келтирилган маълумотларга таяниб хабар беришича, Амударё, Балиқчи, Мингбулоқ, Янгийўл, Шаҳрихон, Дўстлик, Бекобод, Боғот каби туманларда 2,5–4 минг нафар ёшларга деҳқончилик учун ер ажратилган бўлса, Бойсун, Қоровулбозор, Қизириқ, Бўстонлиқ, Термиз, Самарқанд, Оҳангарон, Юқоричирчиқ, Янгиобод, Ғузор, Зангиота, Бухоро, Ангор, Бандихон, Зафаробод, Қуйичирчиқ, Муборак ва Тошкент туманлари туманда бу кўрсаткич 50–300 нафар орасида.
“Ҳар ойда ёшлар тадбиркорлиги ва бандлиги масалалари бўйича ҳокимлар ва сектор раҳбарлари фаолиятини таҳлил қилиб, яхши ишлаганлар ойлигига 50 фоизгача устама бериш тизимини йўлга қўйилсин”, дея давлат раҳбари масъулларга топшириқ берди.
