Россия ва Ўзбекистон йил охиригача ўзбек мактабларида рус тилини ўрганиш учун дарсликлар тайёрлашни якунлайди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Россия ва Ўзбекистон йил охиригача ўзбек мактабларида рус тилини ўрганиш учун дарсликлар тайёрлашни якунлайди

ByМухбир

Apr 16, 2021

Россия ва Ўзбекистон йил охирига қадар ўзбек мактабларида рус тилини ўрганиш учун дарсликлар тайёрлашни якунлайдилар, деб хабар қилмоқда Россия Федерацияси Таълим вазирлиги.

«Класс» лойиҳаси доирасида рус тилини чет тили сифатида ўрганиш бўйича янги ўқув дастури ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган дарсликлар Ўзбекистонда синовдан ўтказилмоқда. Россиялик ва ўзбекистонлик етакчи муаллифлар жамоаси ишни тўлиқ якунлашни режалаштирмоқда. Иккинчи синф ўқувчилари учун дарсликлар шу йилнинг ёзида нашр этилади ва сентябрдан улар мактабларда пайдо бўлади «, – дейди Дмитрий Глушко – Россия Таълим вазирининг биринчи ўринбосари.

Унга кўра, иккинчи синф ўқувчилари учун рус тилидаги 18 та телевизион дарслар аллақачон ёзиб олинган ҳамда Ўзбекистон телевидениесида намойиш қилинган ва YouTube платформасига жойлаштирилган. Янги ўқув йилида ўрта мактаб ўқувчилари учун яна 62 та шундай телевизион дарсларни ёзиб олиш режалаштирилган.

«Сўнгги беш ой ичида Ўзбекистон Республикасида рус тилини ўқитиш сифатини оширишда катта ютуқларга эришилди. Ушбу ноёб лойиҳа бизнинг жамиятимизда юқори баҳоланмоқда, шунингдек оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда», – дейди Дмитрий Глушко.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 98 та рус мутахассиси – 68 та рус тили ўқитувчиси ва 30 та методист фаолият юритмоқда. Биргина шу йилнинг ўзидаёқ рус методистлари 2500 дан ортиқ ўзбек ўқитувчиларини рус тилини чет тили сифатида билиш ҳамда педагогик компетенсияларни ўзлаштириш бўйича тест синовларидан ўтказди. Бундан ташқари, улар чет эллик ҳамкасблар учун услубий семинарлар ҳам ўтказади. Ўз навбатида, рус ўқитувчилари Ўзбекистондаги мактабларда муваффақиятли дарс беришади, дарслар учун сценарийлар ва ўқув материалларини ишлаб чиқади.

Дмитрий Глушко, шунингдек, Россия Таълим вазирлигининг «Чет элда рус ўқитувчиси» дастури амалга оширилаётган бошқа мамлакатлар билан таққослаганда Ўзбекистонда гуманитар лойиҳанинг кўлами кенгроқлигини таъкидлади. YouTube платформасидаги методистларнинг маърузалари 52 мингдан ортиқ томошабин тўплаган ва ихтисослашган каналга обуна бўлганлар сони 2 минг кишидан ошган. Унинг сўзларига кўра, 2021 йил сентябрь ойида мамлакатга яна 100 та мутахассис – 80 та ўқитувчи ва 20 та методистни юбориш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкентда очилган филиали келажакда рус тили чет тили сифатида ўқитадиган ўқитувчиларни тайёрлаш учун махсус маблағ олиши мумкин.

«Шундай қилиб, 2025 йилга келиб биз рус тилини чет тили сифатида ўқитишнинг энг яхши халқаро стандартларига тўлиқ жавоб берадиган 100 нафар маҳаллий кадрларни тайёрлашимиз мумкин», – дейди Дмитрий Глушко.

188