• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ЙПХ ходими акс этган видеога изоҳ берилди

ByМухбир

Apr 16, 2021

Тошкентда фуқаро билан қўпол муомилада бўлган ЙПХ ходими акс этган видеога изоҳ берилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 13 апрель куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани КХАЙ ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ ходимлари тўхтаб туриш тақиқланган белги остида хизмат олиб борган. Шунингдек, ЙПХ ходимлари йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдага баённома тузган.

Таъкидланишича, пиёда тузилган баённомага эътироз билдирган, шунингдек, видеода ЙПХ ходими мулоқот пайтида пиёда билан қўпол муомалада бўлгани акс этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

136