Тошкент вилоятида харакатланиб келаётган "Зил-130" юк мошинаси ёниб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 1st, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкент вилоятида харакатланиб келаётган «Зил-130» юк мошинаси ёниб кетди

ByМухбир

Apr 17, 2021

«Тошкент-Термиз» М-39 автомагистрал йўлида ҳаракатланиб келган «ЗИЛ-130» русумли юк машинасида ёнғин келиб чиққан

Жорий йилнинг 16 апрель куни соат 10:35да Тошкент-Термиз М-39 автомагистрал йўлининг 832-километрида (Янгийул тумани Нуробод МФЙ ҳудудидан ўтган қисмидан) ҳаракатланиб келган «ЗИЛ-130» русумли юк машинасининг мотор ва кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарувчилари воқеа жойига соат 10:46да етиб бориб, ёнғинни ўчиришга киришганлар. Ёнғин соат 10:48да тўлиқ ўраб олинган ва соат 10:54да батамом ўчирилган.

Ҳодисадатан жарохати олган ва халок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

111