Ходимларини сўккан МИБ Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи Моҳизода Юсуповага ҳайфсан берилди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи Моҳизода Юсуповага тегишли екани айтилаётган audio тарқалди.
«Zamon.uz» мухбири воқеа юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатовга юзланди.
Маълум бўлишича, мазкур audio ёзувда кунлик режани 10тадан кам бажарган ходимлар бошқармага бориш кераклиги айтилган. Шунингдек, режани бажармаган ходимга нисбатан еса тегишли чора кўриш кераклиги ҳақида ҳақоратли сўзлар ишлатилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда М.Юсупова ушбу ишдан қаттиқ афсусда ва ҳар қандай интизомий жазо учун ўзини айбли деб билмоқда», – деди МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов.
