Юнусобод тумани ҳокими Жахонгир Ибрахимов тумандаги масжид имомлари иштирокида оилаларда ажримнинг олдини олиш масаласи юзасидан учрашув ўтказди.
Жумладан, мажлис давомида, ажримлар сонини камайтириш борасида қуйидаги таклифлар киритилди.
Оила қуриш остонасидаги иккала ёшларни ҳам никоҳдан аввал имомлар томонидан 3 ойлик ўқув дарсларида ўқитиш;
Оила тушунчасини мактабдан бошлаб алоҳида дарс сифатида киритиш;
Aҳлоқий жиҳатдан минталитетимизга тўғри келмайдиган телесериал ҳамда кинофилмларни эфирга узатмаслик каби таклифлар айтилди.
