«Бек-барака» бозорида савдо қилувчи сотувчидан кунлик пул беришни талаб қилиб, буюмларини талон-торож қилган аёллар ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Бек-барака» бозорида савдо қилувчи сотувчидан кунлик пул беришни талаб қилиб, буюмларини талон-торож қилган аёллар ушланди

ByМухбир

Apr 18, 2021

2021 йилнинг 6 апрель куни соат 05:10 ларда 40 ёшли И.Негина ва 32 ёшли Ю.Наргизалар Зангиота туманида жойлашган “Бек-барака” номли савдо мажмуаси ҳудудида 43 ёшли Б.Сафарой кийим-кечак улгуржи савдоси билан шуғулланаётган вақтида унга тегишли қўлбола усулда ясалган савдо расталарини улоқтириб, турли хил аёллар-кийим-кечакларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб кетиб қолганлар.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, И.Негина ва Ю.Наргизалар ҳам “Бек-барака” бозорида савдо ишлари билан шуғулланишлари, Б.Сафаройни савдо қилаётган жойи уларга “тегишли” эканлигини, ундан савдо жойи учун кунлик пул беришини талаб қилиб, савдо қилишига мунтазам равишда тўсқинлик қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Негина ва Ю.Наргизаларга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори аниқланиб, уни қоплаш чоралари кўрилади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

89