Мисрда йўловчи поезди рельсдан чиқиб, ағдарилиб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Sesh. Iyul 5th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Мисрда йўловчи поезди рельсдан чиқиб, ағдарилиб кетди

ByМухбир

Apr 18, 2021

Мисрда йўловчи поезди 18 апрель, якшанба куни рельсдан чиқиб кетди, натижада саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Al-Arabiya » телеканали маълум қилди.

Маълум бўлишича, поезд Мансур шаҳридан Қоҳирага кетаётган бўлган. Поезднинг рельсдан чиқиши оқибатида бир нечта поезд вагонлари ағдарилиб кетган. Ҳодиса Калюбия вилоятидаги Тух темир йўл станцияси ҳудудида содир бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 103 нафар одам жароҳат олган, 8 нафари ҳодиса жойида ҳалок бўлгани айтилган. Аммо воқеанинг гувоҳи бўлганлар вагон остида қолиб кетганлар борлигини таъкидлаган.

Таъкидалнишича, жароҳат олганларни вилоят касалхоналарига етказиш учун воқеа жойига 20 та тез ёрдам машинаси юборилган.

129