• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Гурбангули Бердимуҳамедов оғир жудоликка учради

ByМухбир

Apr 19, 2021

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда республика давлат ахборот агентлиги маълумотига таяниб Интерфакс хабар бермоқда.

Маликгули Бердимуҳамедов ички ишлар вазирлигида ишлаган йиллар давомида  Тошҳовуз, Марям, Ашхобод шаҳарларида турли лавозимларда ишлаган: у гуруҳ командири, отряд бошлиғи, навбатчи қисм, кадрлар бўлимини бошқарган.

У кўп йиллар ўқитувчилик қилди, Миллий Таълим Институти, Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ва Ашхобод Маориф бўлимида ишлаган. 1982 йилда подполковник унвони билан нафақага чиққан.

2012 йил февралда Туркманистон Мажлисининг (парламенти) қарори билан 1001-сонли пойтахт ҳарбий қисмига Маликгули Бердимуҳамедов номи берилган.

138