Наманганда ўз уйида фоҳишахона сақлаган аёл ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Наманганда ўз уйида фоҳишахона сақлаган аёл ушланди

ByМухбир

Apr 19, 2021

Наманган шаҳрида 6 апрель, шанба куни уйида 500 минг сўм эвазига фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 23 ёшли аёл яшаш хонадонида икки йигит ва икки қизнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. Орган ходимлари томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида аёл 500 минг сўм пул эвазига фоҳишахона сақлагани аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

173