Метрода тўй қилган "Tik tok"чилар жаримага тортилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Метрода тўй қилган «Tik tok»чилар жаримага тортилди

ByМухбир

Apr 19, 2021

Маълум қилинишича, бир гуруҳ ёшлар Тошкент метросида тўй ва чойхона саҳналарини уюштириб, уни видеога олган ҳолда интернетга тарқатган эди. Видеоларда метро вагонидаги «келинсалом» маросими, хонтахта атрофидаги ошхўрлик саҳналари акс этган.

Гуруҳ аъзоларидан бири метрода тасвирга олиш мумкин дейилгани учун улар бу ишни қилганини, лекин бу даражага етиб боришини кутмаганини айтган. Шунингдек, гуруҳдаги қиз метрода видео олинмаслигини ва бошқа жойларда қонун-қоидаларни бузмасдан фаолиятини давом эттиришини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, метрода суратга тушиш ва видеога олиш таъқиқланмаган, бироқ бу жамоат тартибларини бузмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Шунингдек, метрополитенга овқат олиб кириш мумкин, аммо истеъмол қилиш мумкин эмаслиги эслатиб ўтилган. Юқоридаги ҳолат эса жамоат жойида аҳолининг тинчлигини бузиш ва карантин тартибига амал қилмаслик деб баҳоланган.

Қайд этилишича, қоидабузарликни содир этган ёшларнинг ҳар бирига нисбатан Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари жиноий ишлари бўйича суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик), 54- (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) ва 115-моддалари (Метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараварида жарима жазоси тайинланди.

126