19 апрель куни соат 07:30 ларда Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида, ҳайдовчи С.М. «Нексия-3» русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган велосипедчи А.А.ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Оқибатда велосипедчи, 35 ёшли А.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Текширув давомида велосипедчининг мастлик ҳолатида бўлганлиги аниқланган.
❗️Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
