• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда нигериялик инглиз тили ўқитувчиси товламачиликда айбланиб қўлга олинди

ByМухбир

Apr 19, 2021

Тошкентда Ўзбекистонга инглиз тилидан дарс ўтиш мақсадида келган нигериялик ўқитувчи товламачиликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон Республикасига инглиз тили фани бўйича ўқитиш мақсадида келган нигериялик 34 ёшли О.Инносент таниши Х.О. ни ўз уйида меҳмон қилиб, унинг ичимлик сувига номаълум модда қўшиб бериб, сархуш ҳолатга келганидан фойдаланиб расмга туширган ва ушбу суратларни “Telegram messenger” ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбормаслиги эвазига 5 000 000 сўм пулларни талаб қилиб, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Шохсарой” тўйхонаси олдида Х.О.дан 2 000 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Инносентга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

158