“Uzbekistan airways” ҳамда “Uzbekistan airports” АЖ трансформация қилинади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

“Uzbekistan airways” ҳамда “Uzbekistan airports” АЖ трансформация қилинади

ByМухбир

Apr 20, 2021

“Uzbekistan airways” харажатлари 46,5 млн долларга қисқартирилади, фойдаланилмаётган 12 та самолёт тасарруфдан чиқарилиб, авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар комиссияси фоизи туширилади. Даромадлар йилига 40 млн долларга кўпайтирилади. Талаб кам бўлган йўналишларда бизнес класс бекор қилиниб, ўриндиқлар сони кўпайтирилади. 4 та А-320 самолётида лоукостер, яъни арзон қатновлар ташкил этилади. 

Маҳаллий авиақатновлар сони ҳафтасига ҳозирги 17 тадан 49 тагача оширилади.

“Uzbekistan airports” таркибидаги 11 та аэропорт ягона бошқарув органи тасарруфида бирлаштирилади. Харажатлари 32 фоиздан 15 фоизга туширилади, харидлари оптималлаштирилади, аэропорт хизматлари учун йиғимлар 27 фоизга, жумладан, зиёрат туризми доирасида 50 фоизгача камайтирилади.

93