Мирза Азизов Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимида коронавирус билан курашгани маълум бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Мирза Азизов Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимида коронавирус билан курашгани маълум бўлди

ByМухбир

Apr 20, 2021

16 апрель куни вафот этган Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов COVID-19 га чалиниб, 25 кун давомида Республика махсус 2-сонли Зангиота шифохонасининг реанимация бўлимида даволанган.

«Дарё»нинг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбасининг маълум қилишича, актёр 2021 йилнинг 23 март куни соат 15:40 да Республика махсус 2-сонли Зангиота шифохонасига олиб борилган ва аҳволи оғирлиги туфайли реанимация бўлимига ётқизилган.

Мирза Азизовда COVID-19 инфекцияси ҳамда икки томонлама пневмония тасдиқланган. Унга юрак ишемик (юрак-томир тизимининг кенг тарқалган касаллиги бўлиб, миокард ишемияси ва коронар қон айланишининг бузилиши билан кечади – таҳр.) касаллигининг дастлабки ташхиси қўйилган. Актёрда гипертониянинг иккинчи босқичи, семизликнинг иккинчи даражаси, илк бор қандли диабетнинг иккинчи тури аниқланган.

23 мартдан то вафот этгунга қадар, яъни 16 апрелгача реанимация бўлимидаги шифокорлардан ташқари, кардиолог, пульмонолог, эндокринолог сингари тор соҳа мутахассислари ҳам жалб қилиниб, Мирза Азизов кучли назоратга олинган. Аммо беморда юқоридаги сурункали касалликлар борлиги учун шифокорларнинг стандарт бўйича даволаш муолажаларига қарамасдан, 16 апрель куни соат 12:15 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

138