КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 430 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ
19 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 591 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 430 727 нафарга етди.
19 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (4320 нафар),
Самарқанд вилояти (3971 нафар)
Наманган вилояти (3313 нафар)
банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
Фарғона вилоятида 62849 нафар,
Андижон вилоятида 45182 нафар,
Наманган вилоятида 43977 нафар,
Самарқанд вилоятида 40149 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.

