• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда ноқонуний тунги клуб аниқланди

ByМухбир

Apr 20, 2021

2021 йил 17 апрель куни Каттақўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тунги текширув тадбири давомида, Каттақўрғон тумани Қиёт маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қиёт қишлоғи ҳудудида жойлашган, фуқаро Ф.Ҳ.га тегишли бўлган нотурар объект биносининг ертўласида бирор-бир ҳужжатларсиз, тунги клуб ташкил этилганлиги аниқланди.

Ноқонуний тунги клубда 2 нафар 21-25 ёшдаги қизлар ва 21 нафар 18-30 ёшгача бўлган ўғил болалар борлиги аниқланиб, шахсига аниқлик киритилиб, текширилди.

Ҳолат юзасидан, туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

138