• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинди

ByМухбир

Apr 20, 2021

Жойларлардаги 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли мазкур мактабларда ўқув жараёнлари масофавий олиб борилаяпти.

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3, 54-сонли мактаблар, Бўка туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Чирчиқ шаҳридаги 8, 9-сонли, Пискент туманидаги 36-сонли, Паркент туманидаги 22,51-сонли, Тошкент туманидаги 9,12,17,18-сонли ҳамда Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб, Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаблар ўқиш жараёнларини тўлиқ онлайн режимда олиб боришаяпти.


Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфи, Бўка туманининг 6-мактабнинг 8 та синфи ва 15-мактабнинг ҳам 1 та синф, Зангиота туманидаги 34 сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.

Мазкур мактабларнинг 30 нафар ўқувчилари ҳамда 25 нафар ўқитувчиларда “Covid 19” касаллиги борлиги аниқланган.

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси берган маълумотларига кўра, 19 апрель куни 37 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шундан кунлик эмланганлар 163 нафарни, мавсум бошидан буён вилоятда эмланганлар сони 2790 нафарни ташкил этмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

152