Тошкентда Nexia ва Matiz иштирокидаги ЙТҲда иккита ҳайдовчи вафот этди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда Nexia ва Matiz иштирокидаги ЙТҲда иккита ҳайдовчи вафот этди

ByМухбир

Apr 20, 2021

Тошкент шаҳрида Nexia ва Matiz иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 19 апрель куни соат 23:30да содир бўлган. ЙТҲ Беруний кўчасидаги «Тинчлик» метро станцияси яқинида юз берган. Унинг натижасида Nexia’нинг 23 ёшли ҳайдовчиси шифохонада, Matiz’нинг 25 ёшли ҳдайовчиси эса воқеа жойида ҳалок бўлган. Nexia ичида бўлган 24 ёшли йўловчи эса шифохонада экани айтилмоқда.

Бошқарманинг хабар қилишича, ҳодисага Nexia ҳайдовчисининг тезликни оширгани сабаб бўлиши мумкин. У қарама-қарши йўлга чиқиб, Matiz билан тўқнашгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

107