Самарқандда боғчалардаги қатор қонунбузарликлар аниқланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда боғчалардаги қатор қонунбузарликлар аниқланди

ByМухбир

Apr 20, 2021

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева Самарқанд вилоятининг Мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилган ўрганишлар натижаси тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, 58-сонли ДМТТда 141 нафар тарбияланувчи тўғрисида маълумот тақдим этилган бўлсада, амалда 186 нафар тарбияланувчи борлиги аниқланди. OpenEmis тизимида гуруҳ қувватлари кичик гуруҳ учун 49 тага, тайёрлов гуруҳи учун 45 тагача оширилган. 8 нафар тарбияланувчи муассасадан кетган бўлишига қарамасдан OpenEmis тизимидаги тарбияланувчилар рўйхатидан ўчирилмаган. Бу ўз навбатида бўш ўринларнинг шакллантирилмаслигига ҳамда гуруҳларга ноқонуний болалар қабул қилинишига замин яратган.

Шунингдек, 7-МТМда OpenEmis тизимида 14 та гуруҳда 348 нафар бола бўлиб, ҳақиқатда 12 та гуруҳда 275 нафар болани ташкил этмоқда, уларнинг 29 тасида йўлланмалар мавжуд эмас. Бундан ташқари, таъминотчи томонидан МТМга сариёғ ўрнига «Спред» (сут ёғи ўрнини босувчи модда) маҳсулоти олиб келинганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 31-МТТда ишчи гуруҳ ўрганишлар билан овора бўлган пайтда, ошпаз пишиб турган овқатга хом товуқ гўшти солинган, яъни меъёр талабидаги гўшт маҳсулоти пишган овқатга хомлигича солинди.

38-МТТ биносида қулфланган хона борлиги, унда 20 та болалар кровати ва 10 нафар бола борлиги аниқланди. ОпенEМИС тизимида 14 та гуруҳда 348 нафар бола бўлиб, ҳақиқатда 12 та гуруҳда 275 нафар болани ташкил этмоқда, уларнинг 29 тасида йўлланмалар мавжуд эмас.

Ўрганиш натижаларида мактабгача таълим вазири иштирокида фаолиятида камчиликка йўл қўйган мудиралар билан  билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

178