Пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган “МАН” ҳайдовчиси ушланди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Noy 30th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган “МАН” ҳайдовчиси ушланди.

ByМухбир

Apr 21, 2021

Жорий йил 18 апрель куни соат 03:30 ларда, Поп тумани Тошкент-Ўш йўлининг 284 км.да, Қўшминор МФЙ ҳудудида, номаълум автомашина ҳайдовчиси автомашинасини Тошкент-Водий йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай пиёдани  уриб юборган, Натижада пиёда тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, Вилоят ИИБ ЖҚБ, ЙҲХБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро МАН русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, пиёдани уриб юбориб, уни ҳаётини хавф остида қолдириб, ҳодиса жойидан кетиб юборганлиги аниқланган. Автомашина жарима майдонига тортилиб, тегишли кўргазмалар олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

107