• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда 4 кишини ўлдирган эркак умрбод қамалди

ByМухбир

Apr 21, 2021

Қашқадарёда ҳомиладор хотини, қайнанаси ва 2 болани пичоқлаб ўлдирган эркак умрбод қамалди.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида хотини, қайнанаси ва икки нафар ёш болани пичоқлаб ўлдирган 30 ёшли эркакка умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, А.Х. хотинини бошқа эркакдан ҳомиладорлигини гумон қилган. У 9 декабрь куни соат 23:30 ларда Яккабоғ тумани Эски Яккабоғ маҳалласидаги қайнанасининг уйига 2 дона ошхона пичоғи билан келган. Уйга девордан ошиб, ухлаб ётган Н.Ш., М.М., вояга етмаган 8 ёшли Р.Ш. ва 6 ёшли А.Ш.нинг бўйин соҳаларини ошхона пичоғи билан кесиб, қасддан ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10 декабрь куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят содир этишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида мазкур иш юзасидан сўнгги суд бўлиб ўтди. У Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а, б, в, г, ж, о, ф» бандлари билан ва 299-моддаси билан айбли деб топилди ва унга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинланди.

156