Жорий йилнинг 18 апрель куни AҚШнинг Техас штатида автопилотда “Tesla” электромобили иштирокида бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда korrespondent.net сайти хабар бермоқда.
Электромобиль муюлишда қайрилмасдан, катта тезликда дарахтга бориб урилган ва ёниб кетган. Ёнғин тахминан тўрт соат давомида ўчирилган. Фожиа оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
«Тергов ҳали якунланмади, аммо автомобилни ҳеч ким бошқармаган», дейди полиция ходими Марк Херман.
“Tesla” компанияси ушбу хабарга изоҳ беришни истамаган.
