2020 йилнинг 9 июнида Хоразм вилояти Кўшкўпир туманида «самосуд» уюштирган тўрт нафар аёлга нисбатан суд жараёни якунига етиб, ҳукм ўқилди.
2020 йилнинг 9 июнида, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида Д. Каромат сингиллари Д. Олма, Д. Раъно ва қариндоши Р. Наргизалар билан Ҳамида Отаниёзованинг кийимларини йиртиб, таёқ билан танасининг турли жойларига уриб, қайчи билан сочларини кесиб ташлаганди.
Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир тумани судининг ҳукмига кўра, Д. Каромат, Д. Олма, Р. Наргизаларга 1 йил 6 ой ва Д. Раънога 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жабрланувчи О. Ҳамиданинг уларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган.
