Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди

ByМухбир

Apr 21, 2021

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич тайинланди.

Тайинловга қадар Б. Абдуллаев Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

83