Тошкентдаги Анҳор каналидан номаълум эркак жасади топилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентдаги Анҳор каналидан номаълум эркак жасади топилди

ByМухбир

Apr 21, 2021

20 апрель куни тушлик вақтида Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова ҳамкасби билан сайр қилиб юрган вақтида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак маҳалласидан оқиб ўтувчи Анҳор каналида номаълум эркак жасади оқиб кетаётгани гувоҳи бўлган ва дарҳол бу ҳақда ФВВ ва Бош прокуратура матбуот хизматига маълум қилган.

Воқеа жойига етиб борган Шайхонтоҳур тумани прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳ томонидан мурдани кўздан кечириш жараёнида унда куч ишлатиш ҳолатлари ва тан-жароҳатлари аниқланмаган.

21 апрель куни қўл бармоқ изларини текшириш орқали мурданинг шахси аниқланган. Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

119