1 майдан бошлаб 60% талабага ижара тўловининг ярми қоплаб берилади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

1 майдан бошлаб 60% талабага ижара тўловининг ярми қоплаб берилади

ByМухбир

Apr 21, 2021

2021 йил 1 майдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:  

Профессионал таълим ташкилотларининг “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи-ёшларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг икки баравари ( 490 минг сўм) миқдорида Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

Талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган талабаларининг 60 фоизига ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 баравари (122 минг сўм)дан ошмаслиги лозим.

Ушбу имконият давлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган, фаол талабалар учун татбиқ этилади.

2021 йил 1 июндан бошлаб:

давлат олий таълим муассасаларига 10 тагача маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилади;

давлат олий таълим муассасалари ректорлари томонидан бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшайдиган уюшмаган ёшлари ОТМда ташкил этилган фан ва спорт тўгаракларига бепул жалб қилинади.

144