Тошкентда ички ишлар ходими кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда ички ишлар ходими кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл ушланди

ByМухбир

Apr 22, 2021

Тошкент шаҳрида 20 апрель куни ички ишлар ходими кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл аниқланди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 апрель куни соат 15:30 да 102 рақамига фуқаро Ш.А. қўнғироқ қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб олган эркак ва аёл макулатура тўплаб юрганлари ҳақида хабар берган. Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб бориб, 45 ёшли У.Х. ва муқаддам талончилик ва ўғрилик учун икки марта судланган 36 ёшли Н.С.ни қўлга олган.

Улар туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли ички ишлар бўлимига олиб келиб текширилганда ёнида иккита пичоқ борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан У. Х. ва Н.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши), 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 209-1-моддаси (Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Туман суди У.Х. ва Н.С.ни қайд этилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирига 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини белгилаган.

180