Россиялик UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов енгил вазн тоифаси ҳақида гапирди.
«Мен Порье ҳозир чемпион бўлишга лойиқ деб ҳисоблайман. Бу менинг шахсий фикрим. У кимларга қарши жанг қилганига қаранг : Макс Холлоуей, Эдди Альварес, Энтони Петтис. Ва Конор билан ҳам жанг қилди. Буларнинг барчаси топ жангчилар. Балки бу спортчилар келажакда UFCнинг шон-шараф залига киритилар.
Ҳозирда хамма нарса музлатилган холатда, Дана Уайт нималарни ўйлаётгани ҳам тушунарсиз. Аммо ёзда бу дивизион қайнайди. Умуман, енгил вазн доим рақобатли ва катта юлдузларга бой бўлган. Ёзда яна янгиликлар бўлади. Ёш жангчилар келишмоқда, шунингдек Чендлер, Оливейра, Гэтжи ҳам бор. Йил ўртаси ва якуни ушбу вазнда қизиқ бўлади», – деди Матч тв эфирида Хабиб Нурмагомедов .
