Ўзбекистонга хориждан 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 91 та электромобил олиб келинган - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонга хориждан 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 91 та электромобил олиб келинган

ByМухбир

Apr 22, 2021

Ўзбекистонга хориждан 2021 йилнинг январь–март ойларида 91 та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 78 тага кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг март ойида 6 та электромобил импорт қилинган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилган.

  • Хитой – 56 та;
  • Туркия – 24 та;
  • Германия – 3 та;
  • Корея – 3 та;
  • АҚШ – 3 та;
  • Литва – 1 та;
  • Испания – 1 та.

Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:

  • 2018 йилда – 13 та;
  • 2019 йилда – 39 та;
  • 2020 йилда – 131 та.

Маълумотга кўра, 2021 йилнинг январь–март ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 1,8 миллион АҚШ доллари сарфланган.

132