Жиззах вилоятида юздан ортиқ қўйни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Жиззах вилоятида юздан ортиқ қўйни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди

ByМухбир

Apr 22, 2021

Куни кеча соат 17:20да Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи “Навбаҳор-Учтепа-Жиззах” йўналишида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Юк машина ҳайдовчисиниг бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль йўл четига чиқиб, ағдарилган. Ҳодисада ҳайдовчига жароҳат етмаган, аммо, юк машинада зотдор қўйлар қолиб кетган.

Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар боқшармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида юк автомобилининг тиркамаси махсус ускуналар ёрдамида очилиб, 130 бош зотдор қўйлар қутқарилди.

Афсуски, йўл транспорт ҳодисасида ушбу ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган.

172