• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Наманганда аёл 4 ёшли фарзандини ўзига боғлаб тунда дарёга ташлади

ByМухбир

Apr 22, 2021

Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 01.20 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёси устида жойлашган кўприк қирғоғига тушган нотаниш аёл фарзанди билан биргаликда сувга ташлаган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А. томонидан қутқарилиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Олиб борилган дастлабки суриштирувлар давомида ушбу аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.М. бўлиб 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга ташлагани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

257