Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

ByМухбир

Apr 23, 2021

Ўзбекистонгага «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси келтирилди. Вакцина учун харажатларнинг ярмини тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди.

Жума куни Ўзбекистонгага «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди. Вакцинани етказиб беришда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Февраль ойининг ўрталарида Ўзбекистон Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасидан мамлакатда оммавий фойдаланиш учун сертификатлади ва тасдиқлади. Ушбу вакцинани сертификатлаш жараёни ишлаб чиқувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланди.

Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган «Спутник V» вакцинасининг ярмини тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди. Олдинроқ ушбу вакцинадан жами 1 миллион доза сотиб олиниши режалаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, апрель-июнь ойларида 4 миллионга яқин фуқаро COVID-19га қарши эмлаш режалаштирилган эди. 2021 йил охирига келиб, бу кўрсаткич 7 миллионга ёки мамлакат аҳолисининг тахминан 20 фоизигача ўсиши мумкин.

1 апрелдан бошлаб 65 ёшдан катта ва тиббиёт ходимларини ўзбек-хитой ва AstraZeneca вакциналари билан эмлаш ишлари бошланди. Ушбу вакциналарнинг қўшимча дозаларини олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

192