• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида 23 апрель куни «Lacetti» ва «Isuzu» юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 апрель куни соат 05:40 ларда Нарпай тумани ҳудудидан ўтган М-37 Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши автомобиль йўлининг 108-километрида 63 ёшли И.С. бошқарувидаги «Lacetti» автомобили ҳамда 41 ёшли С.Х. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган. «Isuzu» юк машинаси йўлни ажратиб турувчи тўсиққа урилган ва ағдарилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

175