• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сергели туманида бир сутка иссиқ ва совуқ сув бўлмаслиги маълум қилинди

ByМухбир

Apr 23, 2021

Тошкентнинг Сергели туманида йўл қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2-Сергели катта сув ўтказгич тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича. шу муносабат билан 26 апрель соат 10:00 дан 27 апрель соат 10:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқ ва совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • 8-Иссиқлик қозонхонаси;
  • «Мустақиллик», «Дўстлик», «Ўзгариш», «Ҳабибий» , «Шукур Бурхонов», «Тинчлик», «Гулистон», «Бобур», «Иттифоқ, « Нилуфар», «Наврўз», «Humo»,  «Ёрқин ҳаёт», «Сўғдиёна», «Қумариқ», «Олчазор» МФЙлари;
  • Дўстлик-1, 2 мавзелари;
  • Сергели-1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8-а, 9, 15, 16, 17, 18 мавзелари;
  • Сергели- А, 5А, 6А, 7А, 11А;
  • Темир йўлчи Г-40 мавзеси;
  • Йўлдош-16 А янги даҳа;
  • 8- ва 9-қурилиш ҳудуди;
  • 10-қурилиш ҳудуди.
129